
Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Пауло Дибала Аргентинанинг “Бока Хуниорс” жамоаси эътиборида. Бу ҳақда инсайдер Фабритсио Романо ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
Манбага кўра, аргентиналиклар Дибала билан 2026 йилда шартнома имзолашни кўзламоқда. Бироқ футболчининг ўзи ҳозирча ватанга қайтишга унча ошиқмайапти.
Якуний қарорни у мавсум тугаганидан кейин қабул қилиши кутилмоқда. Пауло Дибала 2022 йил ёзидан бери “Рома” сафида тўп суриб келади.
Жорий мавсумда 32 ёшли ҳужумчи 13 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас берди. Унинг “Рома” билан амалдаги шартномаси июн ойида якунланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.