date

Франко Мастантуоно ўйин амалиёти учун Реални тарк этиши мумкин


«Реал Мадрид»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Франко Мастантуоно жамоани вақтинча тарк этиш вариантини кўриб чиқмоқда. Transfer News Live El Nacional манбасига таяниб хабар беришича, 18 ёшли футболчи мавсумнинг иккинчи қисмида мунтазам ўйнаш учун ижара асосида бошқа клубга ўтиши мумкин.

Мастантуоно бу орқали ўйин амалиётини ошириб, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси сафида майдонга тушиш имкониятларини кучайтиришни мақсад қилган. Қайд этилишича, у «Реал Мадрид»даги узоқ муддатли келажагига шубҳа қилмайди, фақат мундиаль олдидан режаларини аниқ режалаштирмоқда.

Футболчи ярим мавсумга мўлжалланган ижара вариантини кўрмоқда. Transfermarkt портали Франко Мастантуононинг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳолаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Франко Мастантуоно ўйин амалиёти учун Реални тарк этиши мумкин