Гарри Кейн 2026 йил учун янги мақсадини айтди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн 2026 йилга мўлжалланган янги йил тилагини маълум қилди. Унинг айтишича, асосий истаги ривожланишда давом этиш ва жамоа билан яна бир нечта совринларни қўлга киритиш, жумладан, Жаҳон чемпиони бўлишдир.
Goal нашри Cleats Club’га таяниб Кейннинг сўзларини келтирди: “Янги йил тилагим — ўсишда давом этиш ва яна бир нечта жамоавий совринларни, шу жумладан Жаҳон чемпионатини ютиш”. Қуръа натижаларга кўра, Англия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Хорватия, Гана ва Панама терма жамоалари билан бир гуруҳда ўйнайди.
Англияликлар тарихда атиги бир марта — 1966 йилда — Жаҳон чемпиони бўлишга муваффақ бўлган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Goal нашри Cleats Club’га таяниб Кейннинг сўзларини келтирди: “Янги йил тилагим — ўсишда давом этиш ва яна бир нечта жамоавий совринларни, шу жумладан Жаҳон чемпионатини ютиш”. Қуръа натижаларга кўра, Англия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Хорватия, Гана ва Панама терма жамоалари билан бир гуруҳда ўйнайди.
Англияликлар тарихда атиги бир марта — 1966 йилда — Жаҳон чемпиони бўлишга муваффақ бўлган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…