Атлетико ҳимоячиси Клеман Ленглени икки ойга йўқотди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Клеман Ленгле тиззасидан олган жароҳати сабаб узоқ муддат сафдан чиқди. Франциялик футболчи Испания Кубоги 1/16 финалида “Атлетико Балеарес”га қарши учрашувда (3:1) жароҳат олди ва баҳснинг 10-дақиқасидаёқ алмаштирилди.
Тиббий текширув натижасига кўра, Ленгледа қўшимча асоратларсиз тиззадаги медиал коллатерал бойламнинг жиддий чўзилиши аниқланган. Испания ОАВ хабарига кўра, футболчининг тикланиши камида икки ой давом этади.
Шу боис у мавсумнинг қишки қисми учрашувларининг сезиларли қисмини ўтказиб юборади. Жорий мавсумда 30 ёшли Ленгле Ла Лигада 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та сариқ карточка олди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Тиббий текширув натижасига кўра, Ленгледа қўшимча асоратларсиз тиззадаги медиал коллатерал бойламнинг жиддий чўзилиши аниқланган. Испания ОАВ хабарига кўра, футболчининг тикланиши камида икки ой давом этади.
Шу боис у мавсумнинг қишки қисми учрашувларининг сезиларли қисмини ўтказиб юборади. Жорий мавсумда 30 ёшли Ленгле Ла Лигада 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та сариқ карточка олди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…