date

Гарри Кейн 2025 йилдаги энг ёқимли футбол онини айтди


Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн 2025 йил давомида ўзи учун энг яхши футболий лаҳза қайси бўлганини маълум қилди. «Ўйлайманки, 2025 йилдаги энг ёқимли футбол оним Бундеслигадаги ғалаба бўлди.

Биринчи совринни, аниқроғи, фаолиятимдаги илк жамоавий трофейни қўлга киритиш ажойиб туйғу ва мен, жамоадошларим, шунингдек, дўстларим ҳамда оилам учун алоҳида лаҳза бўлди. Ишни охиригача етказганимиз жуда ёқимли бўлди», — деди Кейн.

Унинг сўзларини Goal портали Cleats Club’га таяниб келтирди. Ҳозирда «Бавария» Бундеслига турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Мюнхенликлар иккинчи ўриндаги «РБ Лейпциг»дан саккиз очко олдинда. 21 декабрь куни йилнинг сўнгги ўйинида «Бавария» сафарда «Хайденхайм»га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гарри Кейн 2025 йилдаги энг ёқимли футбол онини айтди