date

Габриэл Жезус келажаги бўйича «Арсенал»да қолишини айтди


«Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезус тиззасидан олган оғир жароҳатидан сўнг сафга қайтди. Жароҳат сабабли у қарийб бир йил майдонга туша олмади, тикланишдан кейин эса лондонликлар сафида икки ўйинда иштирок этди.

Қишки трансфер ойнаси арафасида унинг эҳтимолий кетиши ҳақидаги миш-мишлар фонида 28 ёшли бразилиялик футболчи «канонирлар» сафида қолиш истагини билдирди. «Мен «Арсенал»да ҳали тугалланмаган ишларим борлигини ҳис қиляпман.

Мен кетишни истамайман», дея унинг сўзларини ижтимоий тармоқларда журналист Фабрицио Романо Players’ Tribune нашрига таяниб келтирди. Жезуснинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Transfermarkt портали ҳужумчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Габриэл Жезус келажаги бўйича «Арсенал»да қолишини айтди