
Зинедин Зидан «Реал» бош мураббийлигига учинчи бор қайтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар фонида келажакдаги иш жойи борасида аниқ йўналишни танлаган. Ишончли инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, бу миш-мишлар ҳозирча асоссиз: Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллашни ўзининг асосий мақсади сифатида кўрмоқда.
Қайд этилишича, айни пайтда Зидан Франция футбол федерацияси билан олдиндан тузилган шартномага эга эмас. Шунга қарамай, у ўз режасига қатъий риоя қилиб, келажакда миллий жамоани қабул қилиш ниятида.
Маълумки, 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг Франция терма жамоаси бош мураббийи лавозимини Дидье Дешам тарк этади. Бу ҳақда расмий баёнот анча аввал берилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.