date

Боруссия Дортмунд Реал ҳимоячиси Вальдепеньясни кузатмоқда


Боруссия Дортмунд ёзги трансфер ойнаси олдидан таркибни кучайтириш йўлларини изламоқда. Sport Bild хабарига кўра, “асаларилар” Реал Мадрид тизимида тўп сураётган ёш ва истиқболли ҳимоячи Виктор Вальдепеньясга қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ 19 ёшли Вальдепеньяс Arsenal эътиборида экани ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган эди. Ўтган ҳафтанинг охирида Вальдепеньяс илк бор Реал Мадриднинг асосий жамоасида майдонга тушди.

У Ла Лига доирасида Alavesга қарши учрашувда ўйнади. Футболчи ҳимоянинг бир неча нуқтасида ҳаракат қила олади: марказда ҳам, чап қанотда ҳам.

Transfermarkt портали мутахассислари Вальдепеньяснинг бозор қийматини 500 минг евроқа баҳолаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Боруссия Дортмунд Реал ҳимоячиси Вальдепеньясни кузатмоқда