Лапорта Реалнинг баёнотларини ўз муаммоларини яшириш деб баҳолади

“Барселона” президенти Жоан Лапорта “Реал” вакилларининг каталон клуби ҳақида тез-тез фикр билдиришига муносабат билдирди. Лапортанинг айтишича, “Барселона”га қаратилayotgan ортиқча эътибор клубнинг ўзи билан эмас, балки бошқа жамоаларнинг ички қийинчиликлари билан боғлиқ.
“‘Барселона’ мухлисларига қувонч яна қайтди. Бошқалар эса ўз муаммоларини яшириш учун фақат биз ҳақимизда гапиришга мажбур”, — Лапортадан иқтибос келтиради As.
Шунингдек, клуб раҳбари бу мавзуни кейинроқ, вазият тинчроқ бўлган паллада батафсил муҳокама қилишга тайёр эканини билдирди. Испания чемпионатининг жорий мавсумида “Барселона” 43 очко жамғарган ва турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.
“Реал” 4 очкога кам тўплаган, мадридликлар иккинчи ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг