
Кай Ҳаверц жароҳатдан тикланиш жараёнида асоратга дуч келди. Немис ҳужумчи ноябр ойида майдонга қайтишга жуда яқин келганди, бироқ жароҳат қайталанди.
Daily Mail хабарига кўра, энди Ҳаверц сафга январ ўрталарига яқин қайтиши кутилмоқда. Бу ҳолат, албатта, “Арсенал” бош мураббийи Микел Артетани хурсанд қилмайди.
Ҳаверц узоқ вақтдан бери жароҳатлар рўйхатида: у жорий мавсумнинг илк ўйинидаёқ жароҳат олган. “Арсенал” АПЛ турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди, бироқ “Манчестер Сити” атиги икки очко ортда, “Астон Вилла” эса уч очколик масофада.
“Арсенал” навбатдаги учрашувини 20 декабр куни сафарда “Эвертон”га қарши ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.