Барселона Левандовски билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти

Барселона Левандовски билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски келаси ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Marca хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» раҳбарияти полшалик футболчи билан шартномани узайтириш қанчалик мақсадга мувофиқ экани борасида қатъий қарорга келмаган.

Клуб Левандовскининг ёш омилини ҳам инобатга олмоқда: у 2026 йил августида 38 ёшга тўлади. Бироқ асосий хавотирлардан яна бири — футболчининг жароҳатларга мойиллиги.

Сўнгги пайтларда у соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб тез-тез сафдан чиқмоқда ва бу мавсум якунида у билан хайрлашиш эҳтимолини ошириши мумкин. Аввалроқ Левандовски маошини камайтириш шарти билан шартномани узайтиришга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Футболчига MLS вакили «Чикаго Файр» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар