date

Маркос Роҳо Месси жамоаси «Интер Майами»га ўтиши мумкин


Аргентинанинг «Расинг» клубида тўп сураётган марказий ҳимоячи Маркос Роҳо «Интер Майами»нинг трансфер рўйхатига кирди. Inter Miami News Hub хабарига кўра, TNT Sports Argentina манбаларига таяниб, «қўнғироққушлар» лақабли клуб аргентиналик футболчини бундан аввал ҳам, ундан аввалги йилда қўлга киритиш вариантини кўриб чиққан, эндиликда эса бу қизиқиш қайта жонланган.

35 ёшли футболчининг MLS клубига ўтиши 2026 йил бошида амалга ошиши мумкин. Маркос Роҳо фаолияти давомида Москванинг «Спартак», Лиссабоннинг «Спортинг» ҳамда «Манчестер Юнайтед» клубларида ҳам ўйнаган.

Тажрибали ҳимоячи «Расинг» сафига жорий йил август ойида қўшилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил ўрталаригча мўлжалланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Маркос Роҳо Месси жамоаси «Интер Майами»га ўтиши мумкин