
«Айнтрахт» мухлислари «Барселона»га қарши яқинда бўлиб ўтган учрашувда «Камп Ноу» стадионида тартибсизликлар келтириб чиқарди. УЕФА немис клубини майдонга турли буюмлар улоқтириш, пиротехника ишлатиш ҳамда стадион ва унинг инфратузилмасига зарар етказиш бўйича айбдор деб топди.
УЕФА қарорлари қуйидагича: 1) Аввал шартли бўлган жаза кучга кирди: «Айнтрахт»га УЕФА турнирларидаги навбатдаги сафар ўйинига чипта сотиш тақиқланди. 2) 30 минг евро жарима ҳамда УЕФА турнирларида яна бир сафар учрашувига чипта сотиш тақиқи белгиланди.
3) Етказилган зарар учун қўшимча 8 минг евро жарима солинди. 4) «Айнтрахт» 30 кун ичида «Барселона» билан боғланиб, меҳмонлар сектори ҳожатхоналарида етказилган зарар бўйича компенсация масаласини ҳал қилиши шарт.
Учрашувда «Барселона» «Айнтрахт»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.