
Қатарнинг «Ал-Гарафа» клуби ҳужумчиси Хоселу Мадридда ҳануз катта эътиборга эга эканини айтди. Испаниялик футболчи 2023/24 йилги мавсумни Мадриднинг «Реал» клубида ёрқин ўтказиб, шундан сўнг Қатарга кўчиб ўтган.
«Мадридда одамлар мени тўхтатиб, ҳозир жамоага айнан шундай футболчи етишмаётгани учун “Реал”га қайтишимни сўрашади. Бу мен у ерда ўйнаган пайтимда ҳаммасини тўғри қилганимнинг белгиси.
Мен 18 та гол урдим, бу осон эмас. Одамлар эслаб қолади», — деди 35 ёшли ҳужумчи Diario AS нашрига берган интервьюсида.
Хоселу 2024 йилда «Реал»га Ла Лига ҳамда Чемпионлар лигасини ютишда ёрдам берган. Кейинроқ у Испания терма жамоаси сафида Европа чемпионати ғолибига ҳам айланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.