date

Тер Штеген январда Барселонани тарк этмасликка қарор қилди


Каталониянинг Барселона клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген январ ойидаги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириш ниятида эмас. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, тажрибали голкипер жорий мавсумда ўйин амалиёти етишмаслигини кескин ҳис қилмоқда. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги мураббийлар штаби эса асосий танловни Жоан Гарсияга қаратган.

Шунга қарамай, тер Штеген мавсум якунига қадар Барселонада қолишга тайёр. Немис футболчисининг кўк-анорранглилар билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

33 ёшли дарвозабон 2014 йил ёзидан бери каталон грандида тўп суриб келади. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 7 миллион евроға баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тер Штеген январда Барселонани тарк этмасликка қарор қилди