
Италия Суперкубоги ярим финалида Наполи Миланни 2:0 ҳисобида мағлуб этган баҳсдан сўнг Милан бош мураббийи Массимилиано Аллегри атрофида можаро юзага келди. Вазият Адриен Рабиотнинг Маттео Политанога нисбатан қўпол фолидан кейин бошланган.
Эпизодда ҳар икки жамоа захира ўриндиғидаги вакиллар майдонга яқинлашиб, тортишувга аралашди. Умумий тартибсизлик фонида Аллегри наполиликлар менежери Габриэле Ориали билан оғзаки баҳсга киришди.
Италия матбуоти хабарига кўра, мураббий Ориалига нисбатан қўпол шахсий ҳақорат ишлатган. Вазиятни Милан штаби ходимлари аралашиб, Аллегрини техник ҳудудга қайтариш орқали бартараф этишга муваффақ бўлган.
Ўйиндан кейин Наполи расмий баёнот билан чиқиб, Милан бош мураббийининг хатти-ҳаракатини қоралади. "Клуб Аллегрининг хатти-ҳаракатини қатъий қоралайди.
Назоратдан бутунлай чиққан бу тажовуз эътиборсиз қолмаслигига умид қиламиз, айниқса 33 та камера бор шароитда", дейилади неаполиликлар баёнотида. А Серия жорий мавсумда Наполи 31 очко билан кучли учликдан жой олган.
Милан эса 32 очко тўплаб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.