
«ПСЖ» дарвозабони Люка Шевалье жароҳатдан тиклангач, Париж клубидаги асосий дарвозабон мақомини қайтариб олиш ниятида. Француз посбон реабилитация ўтаётган пайтда асосий таркибдан жойни Матвей Сафонов эгаллади.
Россиялик дарвозабон кетма-кет тўрт учрашувда майдонга тушди ва Қитъалараро кубок финалининг қаҳрамонларидан бирига айланди: «Фламенго»га қарши пеналтилар сериясида тўртта зарбани қайтарди. Сафоновнинг ишончли ўйини фонида клуб Шевальени шошилтириб майдонга қайтармади, гарчи у жиддий ноқулайликсиз машғулотларга қайтган бўлса ҳам.
L’Équipe хабарига кўра, Шевалье финалда қайдномадан ташқарида қолиш қарorini оғир қабул қилган. Бироқ унинг яқинлари бундай вазиятлар футболчининг фаолиятида аввал ҳам учраганини таъкидлашмоқда.
Улар бу танаффус ва мураккаб давр дарвозабонга руҳий жиҳатдан янада чиниқишга ёрдам беришига ишонади. Шевальенинг ўзи эса вазиятни ўзгартириш ва «ПСЖ»нинг асосий дарвозабони сифатидаги ўрнини қайтариш мумкинлигини исботлашга қатъий бел боғлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.