Фабиан Хюрселер Данни Уэлбек муаммоси ҳал бўлмаганини айтди

«Брайтон» бош мураббийи Фабиан Хюрселер ҳужумчи Данни Уэлбекнинг жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди. АПЛнинг аввалги турида «Ливерпул»га қарши ўйинда Уэлбек майдонга учрашув якунида туширилганди.
Хюрселернинг айтишича, Уэлбек баъзан ажойиб ҳаракатлар қилади, бироқ унинг кейинги ўйинда илк дақиқаларданоқ майдонга тушиши ҳали номаълум. Мураббий муаммо ҳануз бартараф этилмаганини таъкидлади: футболчи ҳафта давомида машғулотларда ҳам ҳаракатланишда чеклов билан ишлаган.
2025/2026 йилги Англия чемпионатида Уэлбек 16 учрашувда 7 гол урди. «Брайтон» 20 декабр, шанба куни АПЛ доирасида ўз майдонида «Сандерленд»ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг