date

Хаби Алонсо: Реалда барчамиз президентдан футболчигача биргамиз


Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо матбуот анжуманида иш жараёнидаги босим ва клубдаги талаблар ҳақида фикр билдирди. Мутахассиснинг айтишича, у келган илк кунлардан бошлаб клуб раҳбарияти билан муносабатлар ҳурмат ва ишончга таянган.

Алонсо “Реал”да талаблар доимо энг юқори бўлишини, мавсум йўли эса узоқ экани ва унда ҳам муваффақиятли, ҳам қийин паллалар учрашини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, клуб ҳар доим максимал натижага интилади ва барчанинг мақсади бир: президентдан тортиб футболчигача ягона жамоа бўлиб, ишни имкони қадар энг яхши бажариш.

Айнан ўз ишига баҳо бериш масаласида Алонсо буни ўзи ҳал қилмаслигини, баҳолар мавсум якунида чиқарилишини қайд этди. Шунингдек, у шахсий ҳолати яхши эканини айтиб, йилни ижобий кайфиятда якунлашни исташларини қўшимча қилди.

“Реал” 20-декабр, шанба куни Ла Лигада “Севилья”ни қабул қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо: Реалда барчамиз президентдан футболчигача биргамиз