
Моҳамед Салоҳ яқин келажакда «Ливерпул»ни тарк этиши мумкин. Fichajes хабарига кўра, мерсисайдликлар ҳужумчининг эҳтимолий кетишига олдиндан тайёргарлик кўрмоқда ва унинг ўрнини босадиган номзод сифатида «Атлетик» (Бильбао) вингери, 23 ёшли Нико Уильямсни белгилаган.
Маълум қилинишича, Уильямс ёзда Бильбао клуби билан шартномасини узайтирган ва шундан сўнг унинг трансфер бўйича товон пули 58 миллион евродан 95 миллион еврога ошган. «Ливерпул» ушбу суммани тўлашга тайёр ва манбага ишонилса, клуб аллақачон расмий таклиф тайёрламоқда.
2025/2026 йилги мавсумда Нико Уильямс 17 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.