date

Марсело Реал учун Барселонадан Педрини танлади


Мадриднинг “Реал” клубида тўп сурган Марсело “Барселона” таркибидан қайси футболчини ўз жамоасида кўришни исташи ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, сўнгги пайтларда Ламин Ямал атрофидаги катта қизиқишга қарамай, бразилиялик собиқ ҳимоячининг танлови Педрига тушади.

Марсело ярим ҳимоячининг ўйинида “Реал” фалсафасига мос тушадиган фазилатлар борлигини таъкидлади. “Кўпчилик Ламин дейди.

Мен ҳам Ламинни жуда ёқтираман, аммо мен Педрини имзолаган бўлардим. Педрида Мадридга хос нимадир бор”, — дея Марселонинг сўзларини Marca келтиради.

Жорий мавсум Ла Лигада “Барселона” 43 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. “Реал” эса иккинчи ўринда, каталонияликлардан тўрт очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсело Реал учун Барселонадан Педрини танлади