date

Кейн ва Мусиала Бундеслигада энг кўп қиймат йўқотди


Transfermarkt янгиланган баҳоларига кўра, Бундеслига доирасида энг катта қиймат йўқотган футболчилар “Бавария” юлдузлари Гарри Кейн ва Жамал Мусиала бўлди. Ҳар икки футболчининг трансфер қиймати 10 миллион евровга камайди.

2025/2026 йилги мавсумда Гарри Кейн мунтазам гол ураётганига қарамай, унинг бозор баҳоси пасайди. Бунга футболчининг ёши таъсир қилгани эҳтимол: Кейн ҳозир 32 ёшда.

Янгиланишдан сўнг у 65 миллион евровга баҳоланди, Мусиаланинг қиймати эса 130 миллион евровни ташкил этди. Қиймати энг кўп тушганлар рўйхатида учинчи ўринни “Вердер” футболчиси Виктор Бонифасе эгаллади.

Унинг трансфер қиймати 8 миллион евровга қисқариб, 12 миллион евровга тенг бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кейн ва Мусиала Бундеслигада энг кўп қиймат йўқотди