date

Атлетико Леон Горецкани ёзги трансферга кўзламоқда


Мадриднинг "Атлетико" клуби келаси мавсум учун таркибни кучайтириш вариантларини ўрганмоқда. AS нашри хабарига кўра, "матрашчилар" "Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецкага жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Клуб уни ёзги трансфер ойнасида сафга қўшиб олиши мумкин. Қайд этилишича, Горецкани ёзда эркин агент сифатида қўлга киритиш эҳтимоли юқори.

Футболчининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси мавсум якунига қадар мўлжалланган, унинг клуб билан муносабатлари эса энг яхши даражада эмас. Мюнхен клуби шартномани узайтириш учун катта маблағ сарфлашга тайёр эмас.

30 ёшли Горецка "Ювентус" ва "Наполи"нинг ҳам қизиқиш доирасида.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Атлетико Леон Горецкани ёзги трансферга кўзламоқда