
Лондоннинг "Арсенал" клуби вингери Букайо Сака болалигида Неймар ўйинидан илҳом олганини маълум қилди. Sky Sports'га берган интервьюсида 24 ёшли инглиз футболчиси интернетда Неймар иштирок этган ва ўзи кўрмаган видео деярли йўқлигини айтди.
Саканинг сўзларига кўра, академияда таҳсил олган пайтида у дўстлари билан бразилиялик юлдузнинг видеоларини тез-тез қўйиб томоша қилган. Букайо Сака 2019 йилдан буён "Арсенал"нинг асосий жамоасида тўп суриб келади.
Жорий мавсумда Микел Артета жамоаси сафида 21 учрашувда 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Неймар ҳозирда "Сантос" шарафини ҳимоя қилмоқда.
У аввалроқ "Ал-Ҳилол", "ПСЖ" ва "Барселона" клубларида ҳам ўйнаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.