Тео Эрнандес Миланни тарк этишга мажбур бўлганини айтди

“Милан”нинг собиқ чап қанот ҳимоячиси Тео Эрнандес трансфери ортидаги сабабни тушунтирди. Ҳозирда “Ал-Ҳилол” шарафини ҳимоя қилаётган франсиялик футболчи жорий йил июль ойида “россонери” сафини тарк этиб, Саудия Арабистонига йўл олди.
28 ёшли футболчи Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида кетиш нияти бўлмаганини таъкидлади: “Мен ‘Милан’dan кетишни хоҳламаганман. Қолишга тайёр эдим, аммо раҳбарият қўнғироқ қилиб, агар кетмасанг, жамоа рўйхатидан чиқариб юборaмиз, деганида бошқа танловим қолмади.
Шунинг учун янги клуб излашга мажбур бўлдим”, — деди Эрнандес. Тео Эрнандес “Милан”да олти йил тўп сурди.
А Серия гранди футболчини сотишдан 25 миллион евро даромад олди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг