Манчестер Юнайтед ва Ливерпул Йиса Алао учун таклиф юборди

Манчестер Юнайтед ва Ливерпул Йиса Алао учун таклиф юборди
Шеффилд Уэнсдей клубининг чап қанот ҳимоячиси Йиса Алао АПЛнинг йирик жамоалари эътиборини тортди. 17 ёшли футболчи Чемпионшипда эндигина дебют қилган.

Ёш англиялик ҳимоячи ҳозирча Шеффилд Уэнсдей асосий жамоаси сафида атиги уч учрашувда майдонга тушган бўлса-да, юқори дивизион вакиллари орасида унга қизиқиш пайдо бўлди. Журналист Жо Кранн хабарига кўра, Манчестер Юнайтед ва Ливерпул Алаони трансфер қилиш бўйича аллақачон расмий таклифлар йўллаган.

Алао сўнгги бор Чемпионшипнинг Дерби Каунти билан ўйинида учрашув охирларида майдонга тушди. Мазкур баҳс Шеффилд Уэнсдейнинг 0:3 ҳисобидаги йирик мағлубияти билан якунланди.

Шеффилд Уэнсдей ҳозирда турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда. Клуб 18 очкога жаримага тортилган, 20 турдан сўнг эса жамоа ҳали ҳам манфий кўрсаткичда қолмоқда: ҳисобида минус тўққиз очко бор.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар