
«Манчестер Сити» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма бош мураббий Хосеп Гвардиола билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди. Италиялик посбон испаниялик мутахассисга яна бир бор миннатдорлик изҳор қилиб, унинг мураббийлик салоҳиятини алоҳида таъкидлади.
«Мен Пепни жуда ҳурмат қиламан. Муносабатларимиз аъло: у турли вазиятларда тўғри қарор қабул қилишимга ва хотиржам бўлишимга ёрдам беради. Ҳар ким шундай мураббий билан ишлашни орзу қилади. Унинг жамоасига тушганимдан ўзимни бахтли ҳис қиламан.
Умид қиламанки, бу ерда яна кўп йиллар бирга ишлаймиз ва клуб тарихини янгидан ёзишга ҳисса қўшамиз. Мен учун бу жуда алоҳида», — дея Доннарумманинг сўзларини Sport Witness келтирди.
Жанлуижи Доннарумма сентябр ойида Франциянинг «ПСЖ» клубидан «Манчестер Сити» сафига ўтганди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.