date

Гасперини Фабрегас бошқарувидаги Комонинг ўйин услубини танқид қилди


Римнинг "Рома" клуби бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Сеск Фабрегас бошқарувидаги "Комо" жамоасининг ўйин услубини кескин танқид қилди. Мутахассисни, айниқса, дарвозабоннинг вақт чўзиш билан боғлиқ вазиятлар норози қилмоқда.

Гасперини таъкидлашича, тўп ерда бўлгани учун қоидабузарлик қайд этилмайдиган бундай эпизодлар футболнинг томошабоплигига салбий таъсир кўрсатади ва бу борада чоралар кўриш вақти келган. "Интер"га қарши учрашувда тўп 51 марта дарвоза майдончасига кириб борганини мисол келтирган Гасперини буни мухлислар ёқтирмаслигини айтди.

Унинг фикрича, бу жараён футболни хунук кўринишга олиб келади, бешга беш форматидаги ўйинга ўхшаб қолади ва бундай ўйинни томоша қилиш ёқимсиз. "Рома" ва "Комо" ўртасидаги А Сериясининг 15-тур баҳси 15 декабрь куни бўлиб ўтди ва Гасперини жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона голни 60-дақиқада Уэсли киритди. 15 турдан сўнг "Рома" 30 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Жамоа пешқадам "Интер"дан уч очко ортда қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гасперини Фабрегас бошқарувидаги Комонинг ўйин услубини танқид қилди