Челсида Энсо Маресканинг оммавий баёнотлари танқид қилинмоқда

Челси раҳбарияти бош мураббий Энсо Маресканинг оммавий чиқишларидан мамнун эмас. Сўнгги вақтларда италиялик мутахассис клуб ичида раҳбарият билан айрим келишмовчиликлар борлигини яширмаяпти, бироқ эҳтимолий низога доир аниқ тафсилотлар ҳозирча очиқланмаган.
Guardian Sport хабарига кўра, клуб Маресканинг жамоа билан эришилган аввалги натижаларни “бузғунчи” руҳда тилга олаётганидан норози. Челсида мураббийнинг хатти-ҳаракати кескин ўзгаргани қайд этилмоқда.
Шунингдек, клубдагилар Мареска ишонч учун миннатдор бўлиши керак, деган фикрда: у ҳозирги лавозимга тайинланишидан аввал Чемпионшипда ишлаган ва юқори даражадаги топ-клубларда катта талабга эга бўлмаган. Энсо Маресканинг Челси билан шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Мутахассис жамоани ўтган мавсум бошидан буён бошқариб келмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг