
«Барселона»нинг марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен клубда қолишни истамоқда. 29 ёшли даниялик футболчининг амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди.
Журналист Роҳер Торельйонинг хабар беришича, Кристенсен янги битим таклиф этилишига умид қилмоқда ва «кўк-анорранглилар» сафида қолиш учун жуда катта молиявий таклифлардан ҳам воз кечишга тайёр. Манбага кўра, Кристенсен клуб раҳбарияти ишончини қозониш учун мавсумнинг қолган учрашувларида ўзини яна бир бор исботлаши лозимлигини ҳам яхши тушунади.
Испания Кубогидаги «Депортиво Гвадалахара»га қарши сўнгги учрашувда ҳимоячи жорий мавсумдаги илк голини урди. Умуман олганда, у бу мавсум майдонга 17 марта тушган.
Аввалроқ Кристенсенга Саудия Арабистони чемпионати клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.