
Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ футболчиси Франк Рибери Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши учрашувлардан бирини ёдга олди. Риберининг айтишича, эпизодлардан бирида у Дани Карвахал билан тўқнашувда қўполликка йўл қўйган.
Шундан сўнг Серхио Рамос ва Пепе майдонда уни тинмай нишонга ола бошлаган. “Ҳар сафар тўпга тегсам, улар гўё мени йўқ қилишни истагандек қарашарди.
Ўша пайтда ўйин омон қолиш учун курашга ўхшаб қолди. Пепе тўпни эмас, мени ‘овларди’”, — дея Риберининг сўзларини келтиради Madrid Universal.
Франциялик футболчи 2022 йилда фаолиятини якунлаган. Франк Рибери 2007–2019 йилларда “Бавария” сафида тўп сурган.
У Мюнхен клуби билан тўққиз марта Германия чемпиони бўлган ва бир марта UEFA Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.