
Килиан Мбаппе 27 ёшини нишонламоқда. Ҳозирда Мадриднинг “Реал” клубида тўп сураётган ҳужумчини туғилган куни муносабати билан унинг собиқ жамоаси “Пари Сен-Жермен” ҳамда Франция терма жамоаси табриклади.
Париж клуби футболчини ижтимоий тармоқлар орқали қисқа табрик билан қутлади: “Мбаппе 27 ёшини нишонламоқда. Туғилган кунинг билан, Килиан!” Франция миллий жамоаси ҳам ўз сардорининг терма жамодаги ютуқларини эслатиб ўтди.
Қайд этилишича, Мбаппенинг миллий жамодаги статистикаси салмоқли: у деярли 100 учрашувда майдонга тушган ва юқори самарадорлик кўрсатган. Айни пайтда “Реал” Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Кечқурун мадридликлар “Севилья”га қарши баҳс ўтказади ва бу ўйин жамоа учун 2025 йилдаги сўнгги учрашув бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.