date

Фабио Каннаваро: Ўзбекистон — орзулар сари очилган янги йўл

Фабио Каннаваро: Ўзбекистон — орзулар сари очилган янги йўл

Италиялик машҳур мураббий Фабио Каннаваро нега кутилмаган қарор қабул қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси билан ишлашни танлагани ҳақида очиқ ва самимий фикрларини билдирди. Унинг айтишича, бу қарор тасодиф эмас, балки пухта ўйланган ва келажакка қаратилган қадам бўлган.

— Нима учун айнан Ўзбекистон таклифини қабул қилдим? Чунки бу жамоа жаҳон чемпионатига йўл олган. Бу нафақат мен, балки футболчилар учун ҳам улкан тарихий имконият. Биз учун бу илк тажриба бўлади ва, шубҳасиз, жуда катта ва унутилмас турнирга айланади, — деди Каннаваро.

Мутахассис “биз” деган сўзни алоҳида урғу билан тилга олди. Унинг таъкидлашича, мундиал шогирдлари учун ҳақиқий тажриба мактаби бўлади. Бу мусобақа ёш футболчиларни катта босқичга олиб чиқади, уларни руҳан ва тактик жиҳатдан чиниқтиради.

Каннаваро яширмади: у аслида Италияда ишлашни режалаштирган, ватанидаги таклифларни кутиб юрган. Бироқ вақт ўтиши билан фақат кутув билан чекланиб қолиш инсонни чарчатишини англаган.

— Агар имконият туғилмаса, инсон ўз чегараларини кенгайтириши, янги муҳитда ўзини синаб кўриши керак. Мен учун Ўзбекистон айнан шундай янги саҳифа бўлди, — дея қўшимча қилди у.

52 ёшли мураббий учун бу қарор фақат иш жойини алмаштириш эмас, балки янги футбол маданияти, янги чақириқ ва катта мақсадлар сари ташланган қатъий қадамдир. Каннаваро ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдида эса энди жаҳон аренасида ўз сўзини айтишдек улкан вазифа турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фабио Каннаваро: Ўзбекистон — орзулар сари очилган янги йўл