
ОАВда «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, каталонияликлар немис мутахассиси билан келишув муддатини 2028 йилнинг ўрталаригача узайтиришни истамоқда.
Фликнинг амалдаги шартномаси эса 2026/2027 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган. Матбуот анжуманида Фликдан келишувни 2028 йилнинг ярмигача узайтириш эҳтимоли сўралди.
Мутахассис бу борада шундай деди: “Мураббий учун бир ярим йил ҳам катта муддат. Мен бундай клубда ишлаётганимдан жуда хурсандман: Деку ва барча ходимлар билан.
Менинг штаби́м ажойиб, Деку эса ниҳоятда зўр, муносабатларимиз жуда яхши. Мен бу ерда президент туфайли ишлаяпман, унинг ишончи мен учун жуда муҳим.
Бу ерда яна бир ярим йил қолиш мен учун нормал ҳолат, аммо бу президентга ҳам боғлиқ. Бизнинг асосий мақсадимиз яхши ўйнаш ва муваффақиятга эришиш”, деди Флик.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.