
Россия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти билан танилган Андрей Канчельскис мамлакат раҳбариятига мурожаат қилди. У Европа клубларида тўп сураётган россиялик футболчиларни давлат мукофоти билан тақдирлаш ғоясини илгари сурди.
Канчельскиснинг фикрича, улар чет элда Россия номини танитаётгани учун рағбатлантирилиши лозим. "Агар мукофот берилса, барчасига, ҳатто анча аввал ўйнаганларга ҳам бериш керак", дея унинг сўзларини RB Sport келтиради.
Россиялик футболчилар иштирокидаги сўнгги йирик ютуқлардан бири Матвей Сафоновнинг "ПСЖ" билан Қитъалараро кубок финалида қўлга киритган ғалабаси бўлди. Дарвозабон ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида тўрт зарбани қайтарди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.