date

Хааланд АПЛда Роналду натижасига етди, аммо фарқ бор


«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Хааланд шанба куни «Вест Ҳем» дарвозасини ишғол қилди. Ушбу гол норвегиялик футболчи учун жорий Англия чемпионатида 18-гол, Англия Премьер-лигасидаги умумий ҳисобда эса 103-гол бўлди.

АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Хааланд 103 та гол билан Криштиану Роналдуга етиб олди ва 33-ўринни бўлишиб турибди. Роналду Премьер-лигада «Манчестер Юнайтед» сафида икки давр давомида 103 та гол урган.

Криштиану Роналду фаолияти давомида жами 954 та гол муаллифи бўлган. Табиийки, бу кўрсаткичга Хааланд ҳали анча узоқ.

Маълумот учун, Премьер-лига тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар Алан Ширер бўлиб, у 260 та гол урган. Шунингдек, Премьер-лига 1992 йилда ташкил этилганини инобатга олиш лозим.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хааланд АПЛда Роналду натижасига етди, аммо фарқ бор