
«Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау «Челси»га қарши ўйинда ҳужумчи Ник Вольтемаденинг ҳаракатлари ҳақида фикр билдирди. Учрашувда Вультемаде дубл қайд этди ва бу унинг «Ньюкасл» сафидаги илк икки голи бўлди.
«Ник бугун жуда яхши ўйнади. Бу ҳозирча унинг “Ньюкасл”даги энг яхши учрашуви бўлди. Ҳужумдаги асосий фигура сифатида ўйиннинг оҳангини белгилаб берди. Тинимсиз меҳнат қилди ва вазиятларидан аъло даражада фойдаланди», — деди Хау BBC Match of the Day дастурига.
«Челси» билан 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг «Ньюкасл» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. Кейинги турда Эдди Хау жамоаси сафарда «Манчестер Юнайтед»га қарши майдонга тушади.
Учрашув 26 декабр, жума куни бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.