date

"Реал Мадрид" "Ал-Ҳилол" яримҳимоячиси Невешни кузатмоқда

"Реал Мадрид" "Ал-Ҳилол" яримҳимоячиси Невешни кузатмоқда
Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубида тўп сураётган яримҳимоячи Невеш Мадриднинг «Реал» клуби эътиборини тортди. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Манбага кўра, Европа га қайтишни қатъий истаётган Невешнинг кейинги манзили «Реал» бўлиши мумкин. Қайд этилишича, Хаби Алонсо жамоаси жорий мавсумда айрим учрашувларда ўйин назоратини ушлаб туришда қийинчиликларга дуч келди.

Бунга таркибда ўйин темпини белгилаб бера оладиган, майдон марказида ритмни бошқарадиган яримҳимоячининг етишмаслиги сабаб бўлаётгани таъкидланади. Невеш эса «Реал»нинг ҳозирги таркибида етишмаётган сифатни таклиф қилиши мумкин.

Невеш 2023 йилдан буён «Ал-Ҳилол» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу мавсумда у барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Реал Мадрид" "Ал-Ҳилол" яримҳимоячиси Невешни кузатмоқда