
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Вест Ҳэм” таркибидаги ҳужумчи Жаррод Боуэн ўйинидан мамнун қолганини айтди. City Xtra келтирган ўйиндан кейинги изоҳда Гвардиола: “Жаррод Боуэн — қандай ўйинчи!” дея таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионатида “Манчестер Сити” “Вест Ҳэм”ни 3:0 ҳисобида йирик мағлуб этди. Шунга қарамай, Гвардиола лондонликлар ҳисобни минимал фарққача қисқартирганида, кейинчалик уни тенглаштириб юбориши ҳам мумкин эди, деган фикрни билдирди.
Жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида Боуэн 17 учрашувда 5 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. “Вест Ҳэм” Премьер-лига турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.