
«Краснодар»нинг собиқ дарвозабони Андрей Синицын ПСЖ сафида тўп сураётган россиялик посбон Матвей Сафоновнинг Бразилиянинг «Фламенго» жамоасига қарши Қитъаларо кубок учрашувидаги ўйини ҳақида фикр билдирди. «Матвей ўз меҳнати билан имкониятга лойиқ эканини исботлади.
У берилган имкониятдан тўлиқ фойдаланди. Сафоновни заҳирага ўтказиш қийин бўлади, гарчи мураббий анча ўзига хос характерга эга бўлса ҳам.
Аммо Матвей майдонда ўйнашга ҳақли», — дея Синицыннинг сўзларини «Чемпионат» келтиради. Қитъаларо кубок доирасида ПСЖ ва «Фламенго» асосий вақтда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувдан кейинги пеналтилар сериясида Париж клуби аниқроқ ҳаракат қилди — 2:1. Сафонов бразилияликларнинг пеналтидан йўллаган тўртта зарбасини қайтарди ва баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.