Виктор Гёкереш олти ўйиндан сўнг «Арсенал»да гол урди

«Арсенал» ҳужумчиси Виктор Гёкереш АПЛнинг 17-тури доирасида «Эвертон»га қарши ўйинда ҳисобни очди. Швециялик футболчи учрашувнинг биринчи бўлимида, 27-дақиқада белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Бу гол Гёкереш учун Лондон клуби сафидаги сўнгги олти учрашувдаги илк самарали ҳаракат бўлди. У бундан аввал 1 ноябрь куни Англия чемпионатида «Бёрнли» дарвозасини ишғол этганди.
Жорий мавсумда АПЛда Гёкереш 15 ўйинда 5 та гол муаллифи бўлиб турибди. «Эвертон» — «Арсенал» баҳсида ҳозирча иккинчи бўлим давом этмоқда, меҳмонлар 1:0 ҳисобида олдинда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг