date

Арсенал Эвертонни енгди, ғалаба голини пеналтидан урди


Англия Премер-лигасининг 17-турида Эвертон ўз майдонида Арсенални қабул қилди. Учрашув давомида мезбонлар ҳужумда деярли ҳеч нарса ярата олмади, лондонликлар эса ўйинни назорат қилди, бироқ кўплаб имкониятлардан фақат биттасини голга айлантирди.

Ҳисоб 27-дақиқада очилди: Виктор Дйокереш пеналтодан кучли зарба йўллаб, Арсенални олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда меҳмонлар фарқни оширишга бир неча бор жуда яқин келди.

Юрриен Тимбернинг узатмасидан кейин Букайо Сака пастдан зарба берди, бироқ Жеймс Тарковски тўпни дарвоза чизиғидан қайтарди. Деклан Райснинг пасидан сўнг Леандро Троссар узоқ бурчакка бир тегинишда тепди, аммо тўп устунга тегди.

Кейин Мартин Эдегор жарима майдони четидан ортга узатди, Мартин Субименди 15 метрлар атрофидан пастдан зарба берди, яна устун Эвертонни қутқарди. Учрашув 0:1 ҳисобида якунланди.

Арсенал 39 очко билан яна турнир жадвалида етакчиликни қайтариб олди, Эвертон эса 10-ўринда қолди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсенал Эвертонни енгди, ғалаба голини пеналтидан урди