date

Вулверхэмптон АПЛда мутлақ антирекорд сари кетмоқда


Англиянинг "Вулверхэмптон" клуби АПЛнинг 17-турида "Брентфорд"га мағлуб бўлди ва турнир жадвалининг энг қуйи поғоналарида тобора чуқурроқ ботиб бормоқда. 17 ўйиндан сўнг жамоа ҳисобида атиги икки очко бор.

Инглиз футболи лигалари тарихида 17 учрашувдан кейин шунча кам очко тўплаган ҳолат жуда кам учраган: бундай натижа бор-йўғи икки марта қайд этилган. 1970/1971 йилги мавсумда "Ньюпорт Каунти" тўртинчи лигада 17 ўйиндан кейин икки очко билан қолган бўлса, 2020/2021 йилги мавсумда "Шеффилд Юнайтед" АПЛда худди шундай икки очко билан 17-турдан сўнг оғир инқирозни бошдан кечирган.

Энди эса худди шу салбий кўрсаткич "бўрилар" билан такрорланиш хавфи остида.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Вулверхэмптон АПЛда мутлақ антирекорд сари кетмоқда