
43 ёшли мутахассис Даниэль Бауэр «Вольфсбург»нинг бош мураббийи этиб тасдиқланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Бауэр ноябр ойидан бери, Паул Симонис истеъфога чиққанидан сўнг, «бўрилар»да бош мураббий вазифасини вақтинча бажариб келаётган эди.
«Ишонч билдирганлари учун клубга миннатдорлик билдираман. Сўнгги ҳафталарда яхши ишладик.
Олдинга ҳаракатни давом эттиришимиз керак», — деди мураббий. Бундеслигада 15 турдан сўнг «Вольфсбург» 15 очко жамғарган ва турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.
Жамоа навбатдаги учрашувини 11 январ куни Мюнхеннинг «Бавария» клубига қарши «Аллианц Арена»да ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.