date

Челси Ренндан ҳимоячи Жереми Жакени сотиб олмоқчи


Франциянинг “Ренн” клуби марказий ҳимоячиси Жереми Жаке Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Le Parisien журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, 20 ёшли футболчини Лондоннинг “Челси” клуби таркибига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. “Кўклар” Жакени трансфер қилиш учун асосий даъвогарлар қаторида тилга олинмоқда.

Жаке 2024 йил январидан буён “Ренн” сафида тўп суриб келади. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Футболчининг тахминий бозор қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсумда Франция чемпионатида ҳимоячи 15 та учрашувда майдонга тушди.

У бу ўйинларда учта сариқ карточка олди ва бир бор майдондан четлатилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Челси Ренндан ҳимоячи Жереми Жакени сотиб олмоқчи