Эльче Райо Вальеканони йирик ҳисобда мағлуб этди

Эльче Райо Вальеканони йирик ҳисобда мағлуб этди
Ла Лига 17-турида турнир жадвалининг қуйи қисмида бораётган Эльче ўз майдонида Райо Вальеканони қабул қилди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 6-дақиқасида Альваро Родригес Эктор Фортни голли вазиятга олиб чиқди ва ҳисоб очилди.

Иккинчи бўлим ўрталарда Родригес Педро Бигас узатмасидан сўнг ўзи ҳам дарвозани ишғол этди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Родригес яна ассист қайд этиб, Херман Валерага аниқ пас берди.

Ўйинга якунй нуқтани 90-дақиқада Мартим Нету қўйди. Ушбу ғалабадан кейин Эльче 9-ўринга кўтарилди, Райо Вальекано эса 12-ўринни бошқа жамоалар билан бўлишиб турибди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар