Рой Кин Беньямин Шешконинг Manchester Unitedдаги стартин баҳолади

Қисқача
Рой Кин Бенямин Шешконинг Манчестер Унитеддаги фаолияти бошланиши осон кечмаганини айтди. 22 ёшли ҳужумчи мавсум бошида РБ Лейпцигдан 76 миллион евродан ортиқ маблағ эвазига трансфер қилинган ва 14 учрашувда 2 та гол урган. Кин Шешкода салоҳият борлигини, аммо унинг энг кучли томонлари ҳозирча аниқ кўринмаётгани ва ўзига ишончи етишмаётганини таъкидлади.
Manchester Unitedнинг собиқ футболчиси Рой Кин ҳужумчи Беньямин Шешко ҳақида фикр билдирди. Қизил иблислар мавсум бошида словениялик футболчини RB Лейпцигдан 76 миллион еврродан ортиқ маблағ эвазига таркибга қўшиб олганди.
Ҳозирда 22 ёшли ҳужумчи 14 учрашувда 2 та гол урди. Кин Sky Sports эфирида Шешконинг бошланиши осон кечмаганини, бироқ у ҳали ёш экани ва ўзини кўрсатиш учун имкониятлари бўлишини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, баъзида бироз омад ҳам зарур. Кин Шешкода салоҳият борлигини қайд этди, аммо ҳозирча унинг энг кучли томонлари аниқ кўринмаётганини айтди.
Шунингдек, собиқ ярим ҳимоячи ҳозир футболчида ўзига ишонч етишмаётганини урғулади. Якшанба куни Рубен Аморим бошчилигидаги жамоа Aston Villaга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шешко майдонда 73 дақиқа ҳаракат қилди, бироқ натижали ҳаракат билан ажралиб чиқмади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ҳозирда 22 ёшли ҳужумчи 14 учрашувда 2 та гол урди. Кин Sky Sports эфирида Шешконинг бошланиши осон кечмаганини, бироқ у ҳали ёш экани ва ўзини кўрсатиш учун имкониятлари бўлишини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, баъзида бироз омад ҳам зарур. Кин Шешкода салоҳият борлигини қайд этди, аммо ҳозирча унинг энг кучли томонлари аниқ кўринмаётганини айтди.
Шунингдек, собиқ ярим ҳимоячи ҳозир футболчида ўзига ишонч етишмаётганини урғулади. Якшанба куни Рубен Аморим бошчилигидаги жамоа Aston Villaга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шешко майдонда 73 дақиқа ҳаракат қилди, бироқ натижали ҳаракат билан ажралиб чиқмади.
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг































Изоҳлар 0
…