Бавария Бундеслигада сафардаги мағлубиятсиз рекордни такрорлади

Қисқача
Бавария 2025 йил давомида Бундеслиганинг сафар учрашувларида мағлубиятга учрамади. Жамоа йилни Хайденхайм устидан 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаб, клуб тарихида бундай натижага учинчи марта эришди. Аввалги ҳолатлар 2013 ва 1986 йилларда қайд этилган. 15 турдан сўнг 41 очко жамғарган Бавария турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Бавария йилни Бундеслигадаги сафар учрашувида Хайденхайм устидан йирик ғалаба билан якунлади — 4:0. Венсан Компани бошқарувидаги жамоа 2025 йил давомида Германия чемпионатида меҳмонда бирорта ҳам мағлубиятга учрамади.
Bayern & Germany хабарига кўра, мюнхенликлар бундай натижага клуб тарихида атиги учинчи марта эришди. Аввалги ҳолатлар 2013 ва 1986 йилларга тўғри келади.
15 турдан сўнг 41 очко жамғарган Бавария Бундеслига турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Жамоа Дортмунднинг Боруссия клубини (32 очко), шунингдек, Байер ва РБ Лейпцигни (ҳар бири 29 очко) ортда қолдирган.
Амалдаги чемпионларнинг навбатдаги учрашуви 11 январ куни Вольфсбургга қарши бўлиб ўтади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Bayern & Germany хабарига кўра, мюнхенликлар бундай натижага клуб тарихида атиги учинчи марта эришди. Аввалги ҳолатлар 2013 ва 1986 йилларга тўғри келади.
15 турдан сўнг 41 очко жамғарган Бавария Бундеслига турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Жамоа Дортмунднинг Боруссия клубини (32 очко), шунингдек, Байер ва РБ Лейпцигни (ҳар бири 29 очко) ортда қолдирган.
Амалдаги чемпионларнинг навбатдаги учрашуви 11 январ куни Вольфсбургга қарши бўлиб ўтади.
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг






























Изоҳлар 0
…