date

Бетис Хетафени 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этди


Ла Лиганинг 17-турида Бетис ўз майдонида Хетафени йирик ҳисобда таслим қилди. Учрашувнинг 16-дақиқасида Антони узатмасидан сўнг Айтор Руибал ҳисобни очди.

Танаффусдан кейин қарши ҳужумда Антони тўпни устунга теккизди, қайтган тўпни эса Руибал дарвозага йўллаб, дублини расмийлаштирди. Орадан уч дақиқа ўтиб Пабло Форналс ҳам гол уриб, ҳисобни йириклаштирди.

60-дақиқада Руибал узоқ масофадан зарба берди, меҳмонлар дарвозабони қайтарди. Эпизод давомида Марк Рока тўпни Хуан Эрнандесга узатди ва у аниқ зарба билан ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.

79-дақиқада Форналс яна бир бор дарвозани ишғол қилди, бироқ офсайд сабабли гол бекор қилинди. Ўйин якунида Борха Майорал пенальтидан фойдалана олмади: у зарбани дарвоза тўртбурчагига сиғдира олмади.

Ғалабадан сўнг Бетис турнир жадвалида 6-ўриндаги мавқеини мустаҳкамлади. Хетафе эса 10-ўрин атрофида қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бетис Хетафени 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этди