date

Исак Хиен «Аталанта»нинг сафардги ғалабасини қадрлади


А Сериянинг якшанба кунги сўнгги учрашувида «Аталанта» сафардa «Дженоа»ни драматик тарзда мағлуб этди. Бергамоликлар ҳал қилувчи голни сўнгги дақиқада бурчак зарбасидан кейин уришди: швед ҳимоячиси Исак Хиен бош билан генуаликлар дарвозасини аниқ нишонга олди.

«Сафардa анчадан бери ғалаба қозонмагандик, бизга бу жуда керак эди. Иккинчи бўлимни яхшироқ ўтказдик, аммо умуман олганда, ҳатто сон жиҳатдан устунлик бўлганига қарамай, ўйин осон кечмади.

Чунки учрашув давомида ўзимизга ҳам қайта мослашишга тўғри келди», — дея Хиеннинг сўзларини келтиради calcioatalanta.it. Айни пайтда «Аталанта» А Серия турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Исак Хиен «Аталанта»нинг сафардги ғалабасини қадрлади